Росатом Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
(last modified Fri, 13 Apr 2018 13:54:31 GMT )
апрел 13, 2018 18:54 Asia/Tashkent
  • Росатом Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
    Росатом Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Росатом Ўзбекистон билан мамлакатда атом электр станциясини қуриш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда Россия давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв РФ бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС. «Биз Ўзбекистон билан бу бўйича ишламоқдамиз», - дея маълум қилган Лихачёв.

Росатом раҳбарининг умид билдиришича, вазирлар маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлигининг ёрдами билан келажакда Россия мутахассислари ёрдамида электр станцияларни қуриш истагида бўлган мамлакатлар доираси кенгаяди.

«Биз ҳозирда Ўзбекистон ҳукумати билан станция қурилиши бўйича ҳукуматлараро битимга чиқиш борасида музокаралар ўтказмоқдамиз. Гарчи Ўзбекистон атом соҳасида янги вакил бўлмасада, - СССР даврида бу республикада тадқиқот реакторлари ишлаган, - аммо у ерда катта атом станциялари мавжуд эмас», - деди Лихачёв.