Вашингтон Эронга қарши асоссиз айбловлар билан чиқди
(last modified Sat, 21 Apr 2018 13:55:01 GMT )
апрел 21, 2018 18:55 Asia/Tashkent
  • Вашингтон Эронга қарши асоссиз айбловлар билан чиқди
    Вашингтон Эронга қарши асоссиз айбловлар билан чиқди

Америка ташқи ишлар вазирлиги ўзининг инсон ҳуқуқлари деб аталадиган йиллик ҳисоботида ҳар йилгидек, Эрон ислом жумҳуриятига қарши асоссиз иддаоларни яна бир бор такрорлади. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ инсон ҳуқуқлари бўйича йиллик ҳисоботида, маданий ва ижтимоий урф одатлардаги фарқларга ҳамда диний эътиқоддаги тафовутларга эътибор бермай, бир жинсликлар ҳуқуқлари бўйича Эрон ислом жумҳуриятини айблади.

АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг масъули Жон Саливан ушбу ҳисоботни тақдим этаётган пайтида Эрон, Россия, Хитой ва Шимолий Кореяни характер жиҳатдан танбеҳ бериладиган ҳукуматлар деб атади ва ушбу мамлакатлар ҳар куни инсон ҳуқуқларини поймол этиб келмоқда деб иддао қилди. 

Американинг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботи, ҳамиша нотўғри усуллар сабабли, икки ёқламали стандартлар ва ғаразли мақсадларни кўзлаши ва бетарафлик принципларга таянмагани боис, шунингдек маҳаллий маданиятлар ва бошқа халқларнинг ижтимоий яшаш тарзини кўрмаганга олиши ва бошқа юртларнинг ички ишига доимий аралашиб келиши ортидан жаҳон мамлакатлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотларнинг кескин танқидларига учраб келади.    

Ёрлиқ