Беш юздан ортиқ украиналик ҳарбийлар ўз жонига қасд қилган
Украина ҳарбий Бош прокуратурасининг эълонига кўра, ҳозиргача бу мамлакат шарқидаги мухолифат ҳарбий кучлар билан тўқнашувлар жараёнида Киев давлатининг 554 нафар ҳарбийларини ўз жонига қасд қилган.
Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, Украинанинг ҳарбий бош прокурори Анатолий Метюс Украина шарқидаги Донбасс минтақаси амалиётларида бу мамлакатнинг 326 минг нафар ҳарбийларини қатнашгани ва улардан 85 минг нафари жароҳат олиб, 3 минг 784 нафари ҳалок бўлганини эълон қилди.
Унга кўра, ушбу тўқнашувлар жараёнида шунингдек 554 нафар ҳарбийлар ўз жонига қасд қилган.
Метюс шунингдек ҳарбийлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини ошганлиги туфайли жорий йили бу мамлакат ҳарбий кучларига психологик ёрдамлар, ижтимоий ва профессионал фаолиятлари учун Киев давлати бюджетидан 4 миллион доллар ажратилгани ва бу заминда экспертлардан кўмак олинаётганини маълум қилди.