Оғо Бузург масжиди ва мадрасаси .(СУРАТЛАР)
(last modified Sun, 29 Apr 2018 05:33:18 GMT )
апрел 29, 2018 10:33 Asia/Tashkent
  • Оғо Бузург масжиди ва мадрасаси .(СУРАТЛАР)

Эроннинг Кошон шаҳри сайёҳллик жозибаларидан бири, бу Оғо Бузург масжиди ва мадрасаси бӯлиб, Қожор давридан қолган энг шаҳоматли бино ҳисобланади.

Мазкур бино ҳовлисида яратилган яшил манзаралар ҳар бир кишига ҳузур ва ҳаловат бахш этади. Ҳижрий-қамарий ўн иккинчи асрда яшаган машҳур олим ва Оғо Бузург лақаби билан танилган Мулло Маҳди Нароқийга атаб ҳожи Муҳаммадтақий Хонабон  деган оқил киши ушбу масжид ва мадрасани ўн йил давомида қурдирган.

Оғо Бузург масжид ва мадрасаси  биносининг меъморлиги  бошқа масжидлардан фарқ қилади.Икки қаватдан иборат ушбу бино чиройли гунбаз ва икки минорага эгадир.Масжиднинг биринчи қаватида қурилган хоналар толиби илмларга диний таълимот бериш учун мўлжалланган.Оғо Бузург масжидининг гунбази ғиштдан қурилган энг улкан гунбазлардан ҳисобланади ва саккиз сутун устида қурилган.Масжиднинг гунбази   икки шифтли бўлиб, биринчи ёпилган томи деворларга суянтирилган ҳолда қурилган бўлса, иккинчи қавати биринчи гунбаз томини янада каттароқ қилиб кўрсатиш учун қурилган.Гунбаз атрофида ёзилган оятлар, безатилган  масжид    хоналари ва бино ҳовлисида яратилган ям-яшил манзаралар диққатни ўзига тортади.Оғо Бузург масжиди ва мадрасасида яратилган ҳар бир фазо кеча ва кундузда бўладиган об-ҳаво ҳароратини назарга олинган ҳолда яратилган.Эронлик меъмор ушбу бино (بنا) хоналари, гунбаз ва миноралари ҳамда ҳовли ни кўкаламзорлаштиришда иқлим шароитини жуда аниқлик билан белгилаб олган.Оғо Бузург биноси масжид ва мадраса эканлиги боис ҳам бошқа масжидлардан фарқ қилади.