Путин: Россия икки Корея алоқаларини яхшиланишида ёрдам қилади
(last modified Mon, 30 Apr 2018 13:58:54 GMT )
апрел 30, 2018 18:58 Asia/Tashkent
  • Путин: Россия икки Корея алоқаларини яхшиланишида ёрдам қилади
    Путин: Россия икки Корея алоқаларини яхшиланишида ёрдам қилади

Россия президенти жанубий Корея президенти билан телефон мулоқотида Сеул ва Пхеньян ўртасидаги алоқаларни яхшиланишида кўмак қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Кремл якшанба куни шундай маълум қилдики, Россия президенти Владимир Путин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин икки Корея етакчиларининг учрашувлари натижасида эришилган ютуқларни юқори баҳолашди. 

Россия президенти Пханмунжом баёнотида қайд этилган Корея ярим оролининг атомсиз бўлиши ҳақидаги позициянинг аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтди. 

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин жанубий кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан учрашувда АҚШ билан уруш расман якунланса, унда ядровий қуролга эга бўлишга ҳожат бўлмаслигини айтган.

Шимолий Корея Пхунгеридаги ядровий полигонини май ойида ёпишга ваъда берди, унинг демонтаж қилиниши жараёни ошкора равишда ўтказилади.   

Ёрлиқ