Хитой ташқи ишлар вазири Шимолий Кореяга боради
Давлат маслаҳатчиси Ван И шимолий кореялик ташқи ишлар вазири Ли Ён Хонинг таклифига кўра Шимолий Кореяга ташриф билан боради, - дейилади хабарда.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Шимолий Кореяга ташриф билан боради. Бу Шимолий Корея ва Қўшма Штатлар ўртасидаги саммит арафасида юз беради. Бу ҳақда «Рёнхап» Хитой вазирлигига асосан хабар қилмоқда.
«Давлат маслаҳатчиси Ван И шимолий кореялик ташқи ишлар вазири Ли Ён Хонинг таклифига кўра Шимолий Кореяга ташриф билан боради», - дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, Ван И Пхеньянга 2 май куни бир кунлик ташриф билан келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Токио билан исталган вақтда мулоқот ўтказишга тайёр экани хабар қилинган эди.