Хитой ташқи ишлар вазирининг Шимолий Кореяга амалга оширган сафари
(last modified Thu, 03 May 2018 05:47:20 GMT )
май 03, 2018 10:47 Asia/Tashkent

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И шимолий кореялик ташқи ишлар вазири Ли Ён Хонинг таклифига кўра Шимолий Кореяга ташриф билан борди

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Хитой ташқи ишлар вазирининг Шимолий Кореяга амалга оширган сафари”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Хитой ташқи ишлар вазири Ван И шимолий кореялик ташқи ишлар вазири Ли Ён Хонинг таклифига кўра Шимолий Кореяга ташриф билан борди. Хитой ташқи ишлар вазирининг ушбу сафари Жанубий ва Шимолий Корея етакчиларининг музоракалари ва Шимолий Кореянинг АҚШ ўртасидаги саммит арафасида юз бермоқда. Шунингдек, ушбу сафар давомида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг таклифига биноан Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг Шимолий Кореяга амалга оширадиган келгуси сафарини ўрганиб чиқиш ҳам кун тартибидан жой олган. Корея ярим оролини ядросизлантириш, узоқ муддатли тинчлик ва Жануб ҳамда Шимол ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўналишлари бўйича «самимий мулоқот» ўтказилди. Ким Чен Ин ядровий қуролдан воз кечишини маълум қилган эди. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан учрашувида АҚШ билан уруш расман якунланса, унда ядровий қуролга эга бўлишга ҳожат бўлмаслигини айтган.

     Шимолий Корея ҳукумати Пхунгеридаги ядровий полигонини май ойида ёпишини ва унинг демонтаж қилиниши жараёни ошкора равишда ўтказилишини маълум қилди. Таъкидланишича, Кореялараро саммит давомида Ким Чен Ин полигоннинг ёпилишини кузатиш учун халқаро мутахассислар таклиф қилинишига ваъда берган. Шимолий ва Жанубий Корея Корея урушига жорий йилда якун ясашга келишиб олди. Жанубий Корея президенти ва Шимолий Корея етакчисининг ўзаро саммити якунлари бўйича тузилган Пханмунжом декларациясида шу ҳақда сўз юритилган. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ўз давлатлари ўртасида бошқа уруш юз бермаслиги ҳақида ваъда беришган эди. Хитой ташқи ишлар вазирининг Шимолий Кореяга сафар қилиши Пекин давлатининг ушбу Корея ярим оролидаги ўзгаришларга жиддий ёндашаётганидан далолат қилади. Хитой Шимолий Корея билан идеология жиҳатидан муштарак яқинлиги боис, ушбу мамлакатнинг иттифоқчиларидан ҳисобланади. Хитой Корея ярим оролидаги сўнги ўзгаришларни ўз манфаатларига боғлиқ деб билади. Америка қўшма штатларининг ташқи алоқалар кенгаши тадқиқотчиси Алнур Олбертнинг фикрича, Хитой Шимолий Кореянинг асосий шериги ва шубҳасизки Шимолий Кореянинг иттифоқчиси бўлиб, икки юрт ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларнинг мавжудлиги Шимолий Корея масаласини янада яхшироқ ҳал этилишида кўмак қилади.

    Шимолий ва Жанубий Корея етакчиларининг учрашувлари минтақавий ўзгаришлар тарихида бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Хитой нуқтаи назаридан ушбу воқеалар муҳим натижалар ва муваффақиятларни қўлга киритилганлигини англатади ва Пекинга қарши таҳдидларнинг камайишидан далолат беради. 2000, 2004, 2006 ва 2018 йиллардаги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида Шимолий кореяликлар бир жамоа сифатида иштирок этишган, бироқ мусобақаларда алоҳида қатнашган. Бундан ташқари, Жанубий Корея ва Шимолий Корея  бирлашган аёллар хоккей жамоаси қишки олимпиадада иштирок этган бўлса-да, бошқа спорт турларида Шимолий Корея ва Жанубий Корея алоҳида қатнашишган.

     Апрель ойида Шимолий Корея ва Жанубий Корея раҳбарлари иштирокида тарихий саммит ўтказилди: Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан демилитаризация қилинган ҳудудда учрашиб, мамлакатларнинг бирлашиш имкониятларини муҳокама қилишди. Улар навбатма-навбат мамлакатларни ажратиб турувчи чизиқни кесиб ўтишди, натижада тарихда илк маротаба бир-бирининг ҳудудида бўлишди. Саммитнинг асосий воқеаси Корея урушининг расман тўхтатилиши ҳақидаги келишув бўлди. Кейинги музокараларнинг мавзуларидан бири - мамлакатларни бирлаштириш имкониятларидир. Шимол ва Жануб келажакда бирлашади, бунга ишонаман. Биз бир миллатмиз, қонимиз бир. Биз ажралган бўлишимиз мумкин эмас, — деди учрашувдан сўнг Ким Чен Ин. Лекин ушбу минтақавий ўзгаришларга ўз манфаатларини кўзлаб қарайдиган Америка давлати Корея ярим оролидаги вазиятга аралашмоқда. Америка 21 асрда ўзининг стратегияси йўлида Хитойни жиловлаб қўйишни устувор йўналиш қилиб белгилаган.

     АҚШнинг Хитойни тийиб туриш сиёсатларидан бири, ушбу мамлакатнинг яқин қўшниси бўлган юрт орқали амалга ошириш бўлиб, ушбу сиёсатларни амалга оширишда Корея ярим оролида кескинликларни ва Шимолий Корея томонидан олиб борилаётган ядровий ва ракета синовлари баҳона қилиш, Оқ уйнинг иттифоқчилари бўлмиш Япония ва Жанубий Корея ярим оролидаги хавфсизликнинг издан чиқишини рўкач қилиб, ўзининг тараққий этган ҳарбий кемаларини ва ҳарбий кучларини Корея ярим оролига сафарбар қилиб, ушбу масалага аралашишни кўзда тутган. Шимолий ва Жанубий Корея минтақани ядросизланиши учун олиб борган музокараларида бир келишувга эришган шароитда, Хитой Жанубий ва Шимолий Корея раҳбаларининг учрашиб музокаралар ўтказганидан кейин Корея ярим оролидаги вазиятда Американинг минтақада ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириши учун Шимолий Кореяни таҳдид қилиб кўрсатишида баҳона топмаслигига умид қилади. Хусусан, келгуси ҳафталарда Шимолий Корея етакчиси Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп билан икки томонлама ихтилофларни ҳал этиш учун учрашув ўтказишлари режалаштирган. Шундан келиб чиқиб, Хитой Шимолий Корея билан маслаҳатлашувлар ўтказиб, Шимолий Кореяни Америка билан музокара ўтказишга тарғиб қилади. Бундан кўзланган мақсад эса, Шимолий Корея ва АҚШ ўртасидаги музокараларда Пекин манфаатларини ҳам таъминлашни инобатга олишдир.  

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ