Лавров АҚШнинг Эрон билан ядро келишувидан чиқиши оқибатлари ҳақида огоҳлантирди   
(last modified Fri, 04 May 2018 16:15:59 GMT )
май 04, 2018 21:15 Asia/Tashkent
  • Лавров АҚШнинг Эрон билан ядро келишувидан чиқиши оқибатлари ҳақида огоҳлантирди   

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, АҚШ Эрон бўйича ядровий келишувдан чиқса, дунё ядро қуролини тарқатмаслик бўйича энг муҳим ҳужжатлардан бирини йўқотади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Агарда АҚШ, буни президент Дональд Трамп бир неча маротаба маълум қилиб ўтди, бу келишувдан чиқиши ҳақида маълум қилса, унда, албатта, халқаро ҳамжамият, барчамиз, оммавий қирғин қуролини тарқатмаслик бўйича режимни таъминловчи энг муҳим воситалардан бирини йўқотамиз», - деди Лавров.

Шунингдек вазирнинг таъкидлашича, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу тилга олган ҳужжатлар Эроннинг ўтмишдаги фаолиятига алоқадор бўлиши мумкин. Бу МАГАТЭ (Атом энергияси бўйича халқаро агентлик) экспертлари томонидан ҳисобга олинди. Лавров ташкилотга ушбу ҳужжатларни дарҳол топширишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Разведка Бошқармаси  собиқ директори Майкл Хейден АҚШ Эронда ҳарбий ядровий дастур тўхтатилганини 10 йил аввал билгани ҳақида маълум қилганди.

 

Ёрлиқ