Шошилинч хабар! Афғонистондаги нотинчликлар Тожикистон ва Покистон учун жиддий таҳдиддир
Покистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари Афғонистонда нотинчликлар ва нобарқарорликларни ҳар икки мамлакат хавфсизлиги учун жиддий таҳдид деб баҳолади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Покистон мудофаа вазири Хуррам Дастгирхон, Душанбе шаҳрида тожикистонлик касбдоши Шерали Мирзо билан учрашганида, Афғонистондаги нотинчликлар ҳар икки мамлакат учун жиддий хатар ҳисобланади деб қўшимча қилди.
Покистон мудофаа вазири дедики, Исломобод давлати, минтақадаги барча масалалар хусусан Афғонистон муаммоларини музокара йўли орқали ҳал этиш тарафдоридир.
Тожикистон мудофаа вазири ҳам бу учрашувда, Душанбе давлатини Афғонистондаги бўҳронлар ва муаммоларга ечим топиш учун Покистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини эълон қилди.
Бундан ташқари Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Душанбе шаҳрида Покистоннинг миллий мувоқифлаштирувчиси Эҳсон Ғаний билан учрашганида Тожикистонни терроризм, экстремизм, барча таҳдид ва муаммоларга қарши кураш олиб бориш заминасида Покистон билан ҳамкорликларини кенгайтиришга тайёр эканлигини маълум қилди.