Трамп: Баржом борасидаги қароримни сешанба куни эълон қиламан
https://parstoday.ir/uz/news/world-i33310-Трамп_Баржом_борасидаги_қароримни_сешанба_куни_эълон_қиламан
Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттер саҳифасида 8 май сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 14:00да яъни Теҳрон вақти билан соат 22:30 дақиқада Баржом -ядровий дастури борасидаги қарорини эълон қилмоқчи бўлганини маълум қилди.
(last modified 2018-08-22T17:55:03+00:00 )
май 08, 2018 17:34 Asia/Tashkent
  • Трамп
    Трамп

Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттер саҳифасида 8 май сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 14:00да яъни Теҳрон вақти билан соат 22:30 дақиқада Баржом -ядровий дастури борасидаги қарорини эълон қилмоқчи бўлганини маълум қилди.

АҚШ президенти шунингдек  унинг қарашлари асосида Баржом дастурига ўзгартиришлар киритилмаганида Вашингтон давлатини бу Халқаро келишувдан чиқиши билан таҳдид  этди.

Трампнинг бунадй изҳороти шу ҳолдадирки, Франция, Гермапия ва Британия давлатлари  чиқарган қўшма баёнотида  АҚШ қароридан қатъий назар Баржом чорчубасида қолишлари ва унга риоя қилишларини эълон этдилар.

БМТ Бош котиби наттоғи Стефан Дожарик ҳам бу ташкилотни  Баржом дастурини ҳимоя қилишини эълон қилди.

Кеча Россия ТИВ раҳбари муовини Сергей Рябков ҳам  РИАНовости билан суҳбатида,  Баржом ҳозирги шаклида бугунгача сақланиб қолинганига қўшимча  ёрқин ва ошкора билан келишувдир ва Россия барча томонларни бу келишувга риоя қилишларига умид этмоқда деб таъкидлади.

АҚШ намояндалар мажлисидаги хавфсизлик қўмитасининг етакчи аъзоси Адам Шаф ҳам   Эрон билан ядровий келишувдан бу мамлакат президентини чиқишининг эҳтимоли борлиги тўғрисида огоҳлантириб,  барча томонлар Эрон ислом жумҳуриятини Баржом дастуридаги мажбуриятларини ижро этаётганини таъкидлаб келишмоқда деб айтди.