Шошилинч! Туркиянинг АҚШ ва Исроилдаги элчилари ортга чақиртирилди
Туркия Ғазода шаҳодатга етганлар хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилди. АҚШ ва Исроилдаги элчилар ортга чақиртирилди
50 дан кўпроқ фаластинлик шаҳид бўлган Ғазо секторида юзага келган вазият сабабли Туркия раҳбарияти АҚШдаги ва Исроилдаги элчиларини ортга чақиртириб олди ва мамлакатда шаҳид бўлганлар хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда 14 май куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
“Фаластинлик оға-иниларимиз билан бирдамлик сифатида Ғазода исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашувларда шаҳодатга етганлар хотирасига Туркияда эртанги кундан 3 кунлик мотам эълон қилинади”, деб айтган Эрдўған.
Эрдўған, шунингдек, бир қатор жаҳон етакчилари, биринчи навбатда Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос ва БМТ бош котиби Антониу Гутерреш билан музокаралар ўтказмоқчилигини айтган.
Туркия президенти, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда саммити чақиртилиришини маълум қилди.
Аввалроқ Маҳмуд Аббос Ғазода шаҳид бўлганлар хотирасига Фаластинда 3 кунлик мотам эълон қилганди.