Араб иттифоқи ҳам АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирилганини қоралади
(last modified Tue, 15 May 2018 12:15:52 GMT )
май 15, 2018 17:15 Asia/Tashkent
  • Араб иттифоқи
    Араб иттифоқи

Араб иттифоқи бош котиби АҚШнинг Тел -Авивдаги элчихонасини Қуддуси шарифга кўчириш қарорига келганини кескин қоралади.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Араб Иттифоқи бош котиби Аҳмад Абулғайт,  АҚШнинг ўз элчихонасини Қуддусга кўчиргани Халқаро қонун қоидаларни ошкора тарзда бузиш ҳисобланади деб айтди.

Абулғайт дедики, АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирилганлиги билан бир вақтда сионистик режими армияси томонидан ўнлаб фаластинликларни шаҳид этилгани  хавф- хатар ва хавотирланишларни янада оширмоқда.

Араб Иттифоқи бош котиби ўз сўзларида  эртага чоршанба куни АҚШнинг ушбу ҳатти-ҳаракатини кўриб чиқиш учун бу иттифоқга аъзо мамлакатлари намояндалари иштирокида йиғилиш ўтказилишини маълум қилди.