Эрон, Ироқ ва Туркия давлатлари Фаластиндаги сионистик режим жиноятларини кескин қораладилар
(last modified Tue, 15 May 2018 13:32:18 GMT )
май 15, 2018 18:32 Asia/Tashkent
  • Фаластиндаги сионистик режим жиноятлари
    Фаластиндаги сионистик режим жиноятлари

Эрон ислом жумҳурияти чиқарган баёнотида фаластинликларга қарши сионистик режим армияси содир этган жиноятларини маҳкум этар экан, халқаро ҳамжамиятни узоқ муддатли сукутидан воз кечиб, Фаластин сарзаминида ишғолгарликни тўхтатиш ҳамда фаластинликларни ишғол этилган ушбу сарзаминнинг асли эгаси сифатида тан олишга чақирди.

Бугун Эрон давлати  чиқарган баёнотида  ишғолгарлик ва тажовузкорликларга қарши осойишта мақсаддаги кўча намоийш ўтказаётган бегуноҳ ва ҳимоясиз фаластинликлар шундай бир ҳолда оммавий қирғин этилдики, АҚШ давлати Накбат - мусибат кунида  ноқонуний ҳатти ҳаракатларида  ўз элчихонасини Қуддусга кўчирганини байрам этарди деб эълон қилди.

Мазкур баёнотда келтирилишича,  Накбат куни яъни Исроил режимини Фаластин сарзаминларида ташкил этилганлигининг 70 йилидан кейин  халқаро ҳамжамиятни  бутун минтақадаги барча бўҳронларнинг асли илдизи бўлган ушбу муаммо ва бўҳронни, 7 даҳадан бери  оммавий қирғин, тажовузкорлик , уруш, ҳужум,ишғолгарлик, қочқинлик ва қамоққа олишга дучор бўлган фаластинликлар манфаатига ҳал қилишининг вақти келди.

Эрон давлати тарқатган баёнотида, Эрн ислом жумҳурияти шунингдек, минтақавий ва халқаро маслаҳатлашувларга қўшимча,    ўтмишдагидек  паймол этилган Фалстин халқи ҳуқуқини қайта тиклаш жараёнини ҳимоя қилишда бор куч- қудратини ишга солмоқда деб таъкидлаган.

Ироқ президенти Фуод Маъсум ҳам  сионистик режими ҳужумлари қаршисида Фаластин халқини ҳимоя қилишда Халқаро ҳамжамиятнинг оператив чора тадбирлар кўриб чиқишини таъкидлаб, Бағдод давлатини  Фаластиннинг мукаммал ва қонуний ҳаққи жумладан, Қуддус пойтахтлиги билан Фаластин мустақил мамлакатини ташкил этиш учун фаластинликларнинг ҳуқуқини қўллаб- қувватлашни эълон қилди.

Ироқ президенти, шунингдек,  АҚШ давлатини ўз элчихонасини Қуддусга кўчирилганини танқид этар экан, АҚШнинг ушбу ҳатти ҳаракати,  БМТ қарорлари ва Халқаро қонунларни ошкора тарзда бузиш ҳисобланади деб айтди.

Англияга сафар қилган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам  Исроил режимини террорчилик режими эканлиги ва Фаластинда оммавий қирғин содир этаёганини таъкидлади.

Ёрлиқ