Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилди
(last modified Wed, 16 May 2018 12:07:26 GMT )
май 16, 2018 17:07 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилди
    Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилди

Пхеньян олий даражадаги Шимолий Корея—АҚШ саммитида иштирок этиш бўйича ўз розилигини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Бу шу билан боғлиқки, Шимолий Корея, унинг фикрича, бир томонлама тартибда ядро қуролидан воз кечишни талаб қилаётган мамлакат билан музокаралар олиб боришни истамайди. Бу ҳақда Шимолий Корея ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ким Гё Гван маълум қилди, 

«Бизни бурчакка қисиб, бир томонлама тартибда ядро қуролларимиздан воз кечишга мажбур қилиш мақсадини кўзлайдиган музокаралар бизни қизиқтирмайди», — дея таъкидлади Шимолий Корея ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.

Ким Гё Гваннинг баёноти Пхеньяннинг Сеул билан олий даражадаги учрашувни бекор қилиш ҳақидаги қарори ва Вашингтон билан ҳам шундай йўл тутиши ҳақидаги таҳдидларидан кейин янгради.Шимолий Кореянинг хавотири Жанубий Корея 15 апрелдан буён АҚШ билан ҳамкорликда ўтказаётган Max Thunder ўқув машғулотлари билан боғлиқ.

Шимолий Корея расмийлари Жанубий Корея билан 17 май кунига белгиланган олий даражадаги учрашувни, шунингдек, 12 июнь куни ўтказилиши керак бўлган АҚШ иштирокидаги саммитни бекор қилишга қарор қилгани айтилган эди. 

Ёрлиқ