Россия думаси АҚШ ва унинг иттифоқчиларига доир санкция лойиҳасини тасдиқлади
Ушбу лойиҳанинг тасдиқланишидан кўзланган мақсад, Вашингтоннинг душманона ҳаракатларига ва бошқа мамлакатларнинг Москвага қарши иқтисодий санкцияларни жорий этишларига қарши жавоб тариқасида бўлганлиги таъкидланмоқда
Россия думаси АҚШ ва унинг иттифоқчиларига доир санкция лойиҳасини тасдиқлади.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу лойиҳанинг тасдиқланишидан кўзланган мақсад, Вашингтоннинг душманона ҳаракатларига ва бошқа мамлакатларнинг Москвага қарши иқтисодий санкцияларни жорий этишларига қарши жавоб тариқасида бўлганлиги таъкидланмоқда.
Ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши билан, Россия давлатига Америка ва унинг иттифоқчиларига қарши санкциялар киритишига рухсат берилади.
Россиянинг санкцияларга қарши кўриладиган эҳтимолий чора-тадбирлар рўйхатига, қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат маҳсулотлари, тамаки, дори-дармон ва бошқа ускуналарнинг мамлакатга олиб кирилишини чеклаб қўйиш, шунингдек Америка фуқароларининг Россияга кириши тақиқланиши мумкин.
Шу билан бирга, Россия давлатига Россия ширкатларини ядровий саноат ва космонавтика соҳасида фаол бўлган хориж ширкатлари билан ҳамкорлик қилишини тақиқлаб қўйишга рухсат берилади.
Шунингдек, Россия ҳукумати ҳаво хизматларини кўрсатишдаги транспортировка харажатларини ошириши ва ишлаб чиқарилган ноёб металларнинг экспортини чеклаб қўйиши ёки тақиқлаши мумкин.