Франция давлати АҚШнинг иқтисод тармоғидаги ўзбошимчалигига қарши чиқди
(last modified Sun, 20 May 2018 13:40:23 GMT )
май 20, 2018 18:40 Asia/Tashkent
  • Брюно́ Ле Мэр
    Брюно́ Ле Мэр

Франция молия вазири АҚШнинг иқтисод ситемасидаги ўзбошимчалиги ва фақат ўз манфаатини инобатга олиб иш олиб боришига кўрсатган аксиламалида, Вашингтон давлатининг Эронга зид санкциялари натижасида европалик ширкатларга етказилган зарар- зиённи қоплаш эҳтимолини таъкидлади.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар беришича, бугун Франциянинг молия вазири Брюно́ Ле Мэр Париж давлатини АҚШнинг кейинги санкциялари натижасида Европа компанияларига етказилган зиёнларни қоплаш имкониятини кўриб чиқиш паийда бўлганини  эълон қилди.

Франция молия вазири Европа иттифоқининг "Ҳисобларни ёпиш" борасидаги 1996 чи йилги қонунига ишора қилар экан, бу қонун   АҚШнинг  ҳар қандай санкциялари қаршисида   европалик компанияларни ҳимоя қилишга ижозат беради  деб айтди.

АҚШ давлати  Куба билан шартнома имзолаган хорижий мамлакталар компанияларини жаримага тортишга уринган 1996 чи йилда  Европа Иттифоқи ҳам  санкциялар қўллаш билан АҚШни таҳдид этганди.

Ўтган жума кени Европа комиссисяси матбуот орқали тарқатилган баёнотида  АҚШ санкциялари қаршисида европалик компаниялар манфаатларини ҳимоя қилиш учун " Ҳисобларни ёпиш" қонунини расман ижро этиш жараёнини бошланганлиги ҳақида хабар берганди.