май 20, 2018 19:01 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳининг жангарилари ўлдирилди
    Толибон гуруҳининг жангарилари ўлдирилди

Афғонистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакат жанубидаги Урузгон ва шарқидаги Ғазнин вилоятларида давлат армияси томонидан ўтказилган амалиётларда Толибон гуруҳининг 81 нафар жангариларини ўлдирилганини эълон қилди.

Кобул шаҳридаги Эрон телерадиокомпанияси мухбирининг хабар беришича, бугун Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот маркази бу мамлакат ҳарбий кучларини ер ва ҳаво зарбаларида  Ғазнин вилоятдаги Ажарастон туманида Толибон гуруҳининг 30 нафар аъзолари йўқ қилингани ва бу минтақаларни Толибон жангариларидан тозалаш амалиётларини давом этётганини маълум қилди.

Айтиш керакки,  Толибон гуруҳи  жума куни Ғазнин вилоятидаги Ажарастон туманини муҳосарага олишганди, ҳозиргача афғон хавфсизлик кучлари ва  Толибон гуруҳи жангарилари ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда.

Ғазнин вилояти ҳокимлиги наттоғи  бу борада дедики, Толибон гуруҳининг 1 минг 600  нафар жангарилари Ажрастон туманига ҳужум қилишди, афғонистон парламентидаги Ғазнин вилояти халқ намояндалари ҳам  Толибон томонидан бу туманни ишғол этилиши тўғрисида огоҳлантиришмоқда деб айтди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги шунингдек  Ғазнин вилоятининг Хожа Умарий тумани ҳамда Урузгон вилоятининг Чурий ва Хос Урузгон туманларида Толибон гуруҳининг яна 51 нафар аъзоларини йўқ қилинганини маълум этди.

 

Ёрлиқ