АҚШ давлати Сурия давлатини яна бир бор таҳдид қилди
(last modified Sat, 26 May 2018 13:12:57 GMT )
май 26, 2018 18:12 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Сурия давлатини яна бир бор таҳдид қилди
    АҚШ давлати Сурия давлатини яна бир бор таҳдид қилди

Америка давлати Суриянинг қонуний давлатини оташкесмни бузишда айблаб янада қаттиқроқ чоралар кўриш билан таҳдид қилди. 

Ройтерз агентлигининг хабар қилишича, АҚШ ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби жума кунги чиқишида шундай маълум қилдики, Россия ва Иордания ҳамроҳлигида кескинлик авжига чиққан минтақаларнинг кафолатловчилари сифатида сўнги ҳодисаларни ўрганиб чиқишади ва Америка Сурия давлатининг қоидабузарликларига жавобан шиддатли ва муносиб чораларни қўллайди. 

Сурия ва Россия жума куни учта хат жўнатиб, террорчилардан Даръо вилоятининг шимолидаги Муҳажжа, Эбто ва Доил шаҳарчаларидан чиқиб кетишларини сўради. 

Террорчиларга яқин бўлган оммавий ахборот воситалари бу ҳақда шундай хабар беришдики, ушбу хатларга асосан, террорчи гуруҳлар ушбу минтақалардан чиқиб кетишлари керак ёки бўлмасам ўзларининг қуролларини топширишлари лозим ёки миллий ярашувга қўшилиб ушбу шаҳарчаларда қолишлари ҳам мумкин бўлади. 

Шунингдек ушбу хатда таъкидланишича, ушбу шартларни қабул қилишмаса ундай ҳолда ҳарбий ҳаракатларга тайёр туришсин.   

Ёрлиқ