Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари 1 июнда музокаралар ўтказишади
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин 1 июнда юқорида даражадаги музокаралар ўтказишга келишиб олишди. Бу ҳақда уларнинг 26 майдаги учрашувлари натижаларига кўра Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.
Аввалроқ Мун Чжэ Ин ва Ким Чен Ин 26 май куни Пханмунжом пунктида учрашув ўтказишгани маълум қилинганди. Бу уларнинг иккинчи учрашуви бўлди.
“Шимол ва Жанубнинг олий раҳбарлари 1 июнда музокаралар ўтказишга ва турли соҳаларда, жумладан Қизил Хоч ва ҳарбий йўналиш бўйича музокаралар ўтказишга келишиб олишди”, деб айтилган хабарда. Шунингдек, икки давлат етакчиси кўпроқ учрашиб туришга келишиб олган.
Дастлаб музокаралар 16 май куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ унинг арафасида Шимол Жанубни 11 май куни бошланган АҚШ-Жанубий Корея ҳарбий машғулотлари сабабли музокараларни бекор қилишидан хабардор қилган.