май 28, 2018 17:01 Asia/Tashkent
  • Сингапурда АҚШ, Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашади
    Сингапурда АҚШ, Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашади

АҚШ ва Шимолий Корея етакчиларининг учрашуви 12 июнь куни Сингапурда ўтказилиши режалаштирилган

Жанубий Корея бугун душанба куни Шимолий ва жанубий Корея етакчилари ва АҚШ президентининг уч томонлама учрашув ўтказишлари ҳақида хабар берди. Жанубий Корея президент маъмурияти тарқатган хабарга кўра, Жанубий ва шимолий Корея етакчилари ва АҚШ президентининг уч томонлама йиғилишлари 12-июн куни Сингапурда ўтказилади. 

Жанубий Корея президенти Шимолий Корея ва АҚШ етакчиларининг Сингапурдаги учрашувига келиб қўшилиши мумкин. 

«Рёнхап» агентлиги Жанубий Корея ҳукуматидаги юқори мансабли манбасига таяниб маълум қилишича, Мун Чже Ин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан суҳбатдан кейин, АҚШ, Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасида юқори даражада уч томонлама учрашув ўтказилишига умид билдирган.

Манбанинг таъкидлашича, Дональд Трампнинг Ким Чен Ин билан саммити ҳақидаги муҳокамалар ҳали давом этмоқда ва Жанубий Корея «музокаралар нима билан якун топишини кутмоқда».

Эслатиб ўтамиз,  АҚШ ва Шимолий Корея етакчилари Дональд Трамп ва Ким Чен Ин учрашувига тайёргарлик кўриш мақсадида АҚШ делегацияси Шимолий Кореяга етиб келганлиги хабар қилинган эди. 

Маълум қилинишича, АҚШ вакиллари 28-29 май кунлари Шимолий Корея расмий вакиллари билан музокараларни давом эттирадилар. 

АҚШ ва Шимолий Корея етакчиларининг учрашуви 12 июнь куни Сингапурда ўтказилиши режалаштирилган.

Ёрлиқ