Американинг божхона таърифларига доир эътирозлар давом этияпти
(last modified Fri, 01 Jun 2018 12:45:07 GMT )
июн 01, 2018 17:45 Asia/Tashkent
  • Американинг божхона таърифларига доир эътирозлар давом этияпти
    Американинг божхона таърифларига доир эътирозлар давом этияпти

АҚШнинг Европа иттифоқининг пўлат ва алюминийнинг импортига доир жорий этган божхона таърифларини ноқонуний ва халқаро қонун-қоидаларга зид

Европа мамлакатлари АҚШнинг Европа иттифоқининг пўлат ва алюминийнинг импортига доир жорий этган божхона таърифларини ноқонуний ва халқаро қонун-қоидаларга зид деб атади. 

Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Елисей саройи ўз баёнотида маълум қилишича, Франция президенти Эммануэл Макрон пайшанба куни Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп билан телефон орқали қилган суҳбатида шундай айтдики, Европа иттифоқининг пўлат ва алюминийнинг импортига доир жорий этган божхона таърифларини ноқонуний ва халқаро қонун-қоидаларга зид деб айтди.

 Елисей саройининг баёнотида таъкидланишича, Европа иттифоқи Трамп томонидан қабул қилинган қарорга муносиб ва тегишлича жавоб қайтаради. 

Шунингдек, Британиянинг халқаро тижорат вазири ҳам шундай айтдики, Американинг миллий хавфсизликни баҳона қилиб пўлат ва алюминий импортига таъриф белгилаши афсусланарлидир ва Британия АҚШ мудофаа саноатига пўлат экспорт қилади. Американинг бу борадаги қарори ўйламай қилинган ҳаракат ҳисобланади. 

Европа иттифоқи ҳам ушбу мавзуга муносабат билдириб, америкалик таниқли брендларнинг айримлари учун оғир таърифлар белгилашини эълон қилди.