ШҲТ га аъзо давлатлар терроризмга қарши курашни янада кучайтиришни таъкидладилар
(last modified Sun, 10 Jun 2018 13:08:00 GMT )
июн 10, 2018 18:08 Asia/Tashkent
  • ШҲТ
    ШҲТ

ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Хитойнинг Циндао шаҳрида ўткагган саммити якунда имзолаган декларациясида Халқаро келишувларни ҳурмат ва риоя қилиш ҳамда терроризмга қарши кураш зарурлигини таъкидлашди.

Форс ахборот аггентлигинг хабар қилишича, ШҲТ га ъзо давтлатлар етакчилари Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтказган  18 саммити якунида қўшма декларация имзолашди.

ШҲТ раҳбарлари терроризм,  гиёҳванд моддалар контрабандаси, ҳаво ифлосланишги ва турли хасталикларга қарши курашни кучайтиришга оид 17 ҳамкорлик ҳужжатни имзоладилар.

Деларацияда Сурия, Эрон, Украина ва Корея яриморолидаги вазиятлар бўйича масалалар ҳам кўтарилган.

Томонлар Суриядаги сиёсий жараённинг муқобили йўқлигини яна бир марта тасдиқлаб, жанговар ҳаракатлар тўхтатилаётган зоналарда келишувларни бажаришга чақиришган. Ҳужжатдан келиб чиқишича, инқирознинг ҳал этилиши БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциялари қоидаларига мувофиқ олиб борилиши ва «Суриянинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, суверенитети заруриятидан келиб чиқилиши» лозим.

Бундан ташқари, ШҲТ етакчилари Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма умумқамровли ҳаракатлар режаси қатнашчиларини келишув доирасида ҳамда бутун жаҳон ва минтақада барқарорлик сақланиши учун ўз мажбуриятларига риоя қилишга чақиришди. Улар шунингдек, Украинадаги инқирозни Минск келишувлари асосида сиёсий йўл билан тартибга солишни ёқлаб чиқишди.

Декларацияда терроризмга қарши кураш ҳақида ҳам сўз боради. Хусусан, ШҲТ мамлакатлари раҳбарлари қайтаётган хорижий жангари-террорчилардан келаётган ва тобора ошиб бораётган таҳдидни тилга олишди. Томонлар улар ва уларнинг кўчиб юриши ҳақидаги ахборотларни алмашинув механизмини такомиллаштириш билан бирга ёшларнинг экстремистик гуруҳларга жалб этилишига қарши биргаликда курашишни таклиф этишди.

Ёрлиқ