Трамп ва Ким Чен Ин якуний ҳужжатни имзолади
(last modified Tue, 12 Jun 2018 07:25:17 GMT )
июн 12, 2018 12:25 Asia/Tashkent
  • Трамп ва Ким Чен Ин якуний ҳужжатни имзолади
    Трамп ва Ким Чен Ин якуний ҳужжатни имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ - Шимолий Корея саммитининг якуний ҳужжатини имзолади. Бу ҳақда ABC телеканали хабар бермоқда.

Ҳар икки етакчи якуний ҳужжатни батафсил ва атрофлича, деб атаган.

Трамп маросим давомида Ким Чен Инга бир неча маротаба миннатдорлик билдирди ҳамда бўлиб ўтган музокараларни фантастик, деб атади.

«АҚШ ва КХДР ўртасидаги муносабатлар аввалгидан бошқача бўлади. Биз (Трамп ва Ким - таҳ.) бирга ишлашни хоҳлаймиз, бизда алоҳида алоқа пайдо бўлди», - дея айтиб ўтди Қўшма Штатлар президенти.

12 июнь куни Сингапурда АҚШ - Шимолий Корея саммити бўлиб ўтди. Мамлакатлар етакчилари бир томонлама учрашув ўтказишди, шундан сўнг биргаликда нонушта қилишди ва сайрни амалга оширишди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин КХДРнинг ядровий қуролсизланиши бўйича саволга жавоб қайтармагани хабар қилинганди.