1970 йилдан бери танга тўплаган қария банкда ўз қулоқларига ишонмади (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i34938-1970_йилдан_бери_танга_тўплаган_қария_банкда_ўз_қулоқларига_ишонмади_(видео)
АҚШнинг Луизиана штатидан бўлган Ота Андерс ёшлигидан танга-чақаларни йиғиб келади, деб ёзди Даракчи нашри.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
июн 12, 2018 13:00 Asia/Tashkent

АҚШнинг Луизиана штатидан бўлган Ота Андерс ёшлигидан танга-чақаларни йиғиб келади, деб ёзди Даракчи нашри.

Ота 1970 йилдан бери танга-чақаларни йиғади. Аввалига ақчадонга танга ташлаб юрган Ота Андерс уларни сув идишларига тўплайди.

Йиллар ўтади. Ота ўз машғулотини давом эттирган бўларди-ю, аммо соғлиғи ёмонлашади. Шунда у тангаларни банкка топширишга қарор қилади.

Банкда тангаларни санаб-ҳисоблаш учун тўрт соат вақт кетди. Натижада Ота банк ходимидан ўзининг қанча миқдордаги танга йиққанини эшитиб қулоқларига ишонмади: 5 136 доллар-у, 14 цент!