Украинада тинчликпарвар кучларини юбориш бўйича келишувга эришилмади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i34964-Украинада_тинчликпарвар_кучларини_юбориш_бўйича_келишувга_эришилмади
Берлин йиғилиши Украинага тинчликпарвар кучларини юбориш бўйича келишувга эришилмаган ҳолда якунланди.
(last modified 2025-10-05T12:37:25+00:00 )
июн 12, 2018 17:07 Asia/Tashkent
  • Украина
    Украина

Берлин йиғилиши Украинага тинчликпарвар кучларини юбориш бўйича келишувга эришилмаган ҳолда якунланди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия, Украина, Германия ва Франция Берлинда ўтказган йиғилишда  Украина шарқига тинчликпарвар кучларни юбориш бўйича келишувга эриша олмадилар.

Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас бу йиғилиш якунида ўтказилган пресс конференцияда  БМТнинг тинчликпарвар кучлари борасидаги принсипиал келишув ҳақида хабар берди, аммо ушбу делога таалуқли мамлакталар  бу кучларни жойлаштириш шакли борасида бир бирга зид ва бошқача фикрда бўлганини тан олди.

Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас ўз сўзларида бу масала борасида келаси ҳафта музокара давом этади деб айтди.

Бй йиғилиш ўтган йил февраль ойидан бери " Норманд формати" даги мамлакталар ТИВ раҳбарларининг иккинчи учрашуви эди.