ЖЧ-2018. Португалия ҳамда Испания терма жамоалари дуранг ўйнади
июн 16, 2018 16:59 Asia/Tashkent
Жаҳон чемпионати B гуруҳининг марказий ўйини бўлган Португалия ҳамда Испания терма жамоалар ўртасидаги баҳс голларга бой дуранг билан якунланди. Сочидаги "Фишт" стадионида кечган учрашув 3:3 ҳисоби билан ниҳоясига етди.
Испанлар сафида Диегу Коста дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Начо муаллифлик қилди. Португалиянинг барча голлари Криштиану Роналду томонидан киритилди.
Биринчи турдан сўнг 3 очко тўплаган Эрон гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринни эгаллаб турган Португалия ҳамда Испания ҳисобида 1 очкодан бор. Тўртинчи ўринда қолган Марокаш терма жамоаси эса ҳали очко ишламаган.
ЖЧ-2018. В гуруҳи
Португалия – Испания – 3:3 (2:1)
Ёрлиқ