июн 17, 2018 16:39 Asia/Tashkent
  • Ғазо сектори  уруш хатари билан юзмаюздир

БМТ бош котиби Ғазо секторининг оғир вазияти урушни келтириб чиқиши ҳақида огоҳлантирди.

"Ашшарқул авсат" газетасининг ёзишича, БМТ Бош котиби Антониу Гуттереш Ғазо секторига доир берган ҳисоботида деди:" Ғазо секторининг оғир вазияти янги уруш ва тўқнашувларга сабаб бўлиши мумкин.Мазкур минтақаса аҳолисининг ранж ва азоблари Исроил ва ҲАМОС ҳаракати ўртасида юзага келган 2014 йилдаги тўқнашувлардан кейин кўпроқ  хатарлироқ бўлган. Бу шароит янги урушни юзага келишига огоҳлантирмоқда."

БМТ Бош котиби Исроил ва Ғазо ўртасидаги чегара- девор яқинида "Йирик қайтиш" номланган эътирозли  намойишларда иштирок этганлар орасида минглаб нафар фаластинликларнинг ярадор бўлишганлари ва айримларининг шаҳодатга етишганлари сабабларини мустақил ва шаффоф тадқиқотлар орқали аниқлашни ҳам талаб этди.

БМТ Бош котибига кўра, ушбу эътирозли намойишларда болалар, журналистлар ва шифокорларнинг ўлдирилгани қабул қилиб бўлмайдиган ҳолдир.

Антониу Гуттереш сионистлар томонидан ишғол этилган ерларда шаҳарчалар бунёд этилаётгани ва Қуддусни ишғол этилгани мустақил Фаластин юртини ташкил этиш орзуларининг руёбга чиқишини чигаллаштиришини    ва  бу каби фаолиятлар халқаро қонунларга зид эканлигини таъкидлади.