Ироқ шимолида Туркия кучларининг амалиётлари давом этмоқда
Туркияда нашр бўладиган "Миллият" газетаси Ироқ шимолидаги амалиётларда иштирок этиш учун Ироқ чегералари яқинига Туркиянинг айрим ҳарбий қисмлари келтирилгани борасида хабар берди.
Бу газетанинг маълум қилишича, Ироқ чегаралари яқинида жойлаштирилган Туркиянинг ҳарбий қисмлари ПКК мавқеларини ҳаво ва артиллерия орқали нишонга олишни режалаштирган.
Туркия армияси Ироқ територияси бўйлаб 35 километргача олдинга борганини эълон қилган.
Туркия қўшинларининг ердан бўладиган ҳужумлари Ироқ шимолида шиддат олиши мумкин. Ўтган кунларда ушбу ҳужумлар Хвокурд минтақасига қаратилган эди ва кейинги амалиётлар Борзон минтақасига қарши кучайтирилади.
Туркия армиясининг ўтган кунги хабарига кўра, мазкур мамлакатнинг қирувчи самолётлари Ироқдаги Қандил тепаликларида жойлашган ПКК ёхуд Туркия Курдистон ишчилари партиясига тегишли бир неча база ва қурол-яроқ анборларини нишонга олишган.
Ҳолбуки, Туркия Ироқ ҳукуматининг хоҳишларига хилоф равишда ушбу амалиётларни амалга оширмоқда.