ОПЕК йиғилишининг якуний баёноти эълон қилинди
Ташкилотнинг нефт вазирлари жума куни Венада ўзларининг 174-йиғилишларида ОПЕК ва ОПЕКка аъзо бўлмаганларнинг ҳамкорлик келишувларига биноан 2018 йилнинг охирига қадар кунига 1,8 миллион бочка нефтни камайтиришни таъкидлашди.
ОПЕК аъзолари ушбу ташкилотнинг 174- йиғилишининг якуний баёнотида нефт ишлаб чиқаришни камайтириш келишувига юз фоиз амал қилиш зарурлигини таъкидлашди.
ОПЕК котибиятининг интернет сайти тарқатган хабарга кўра, ташкилотнинг нефт вазирлари жума куни Венада ўзларининг 174-йиғилишларида ОПЕК ва ОПЕКка аъзо бўлмаганларнинг ҳамкорлик келишувларига биноан 2018 йилнинг охирига қадар кунига 1,8 миллион бочка нефтни камайтиришни таъкидлашди.
Ушбу келишувда шундай қайд этилдики, муайян давр мобайнида нефт ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайганлиги боис белгиланган рақамдан ортганлиги учун, нефт ишлаб чиқариш ҳажмини тайинланган рақамга тушириш лозимлиги таъкидланди.
ОПЕКнинг якуний баёнотига биноан, ОПЕКнинг қўшма вазирликлари комитети ва ОПЕКдан ташқаридагилар ушбу жараён устидан назорат қилишади.
ОПЕКнинг кейинги йиғилиши 2018 йилнинг 3-декабр кунида Вена шаҳрида ўтказилиши белгиланди.