Муҳожирлар учун Американинг қаттиқ режим қамоқхоналари
Америка давлати “муҳожирларга нисбатан бадбинлик” сиёсати қурбонларига айланган муҳожирлар учун шароит янада оғирлашиб қолган ва улардан айримларини Калифорния жанубидаги қаттиқ режим қамоқхоналарига жўнатишмоқда.
“Америка фуқаролар эркинликлари иттифоқи” адвокатларининг олиб борган тадқиқотлари натижасига кўра, ноқонуний равишда Америкага кириб келган муҳожирлар шундай бир маконларга ҳаёт кечиришадиким, қамоқхона шароити билан фарқ қилмайди. Шунингдек ташқи муҳит билан алоқа ўрнатиш ва адвокатга эга бўлишнинг имкони ҳам йўқ. Бу хабар шундай бир ҳолда нашр этилмоқдаким, Америка президенти Дональд Трамп давлатида “муҳожирларга нисбатан бадбинлик” сиёсатини ижро этиш ва унинг оқибатида муҳожирларни қўлга олиш ва ўтган ҳафта давомида болаларни ўз ота-оналаридан ажратиш каби ҳолатлар ушбу ўлканинг ичкариси ва ташқарисида кенг кўламда танқид остига олинди. Муҳожир болаларни ўз ота-онасидан ажратиш, уларни ўз ота-оналаридан узоқда бўлган ва муносиб бўлмаган маконларда сақлаш шунингдек охирги ҳафта давомида уларга нисбатан қуполлик қилиш ва муҳожирлар билан ёмон муносибат қилиш Трампнинг муҳожирликка зид бўлган сиёсатларидан дунё жамоатчилигининг ғазабланиши ва нафратланиши сабабига айланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги Юнисеф ташкилоти болалар фондининг наттоқи Христов Булрак муҳожир болаларни ўз ота-оналаридан ажратишга тегишли бўлган Америка давлатининг сиёсатини танқид остига олиб шундай деб айтади: “Бугунги кунда Америкада афсўсланадиган бир фожеанинг шоҳидига айланмоқдамиз. Америкада бундай қупол муомала ва муносибатга юзмаюз бўлган муҳожирлар ҳамма нарсадан олдин инсон ҳисобланишади. Улар Америкада бошпанаҳ топишган, чунки бундан бошқа йўллари ёки чоралари ҳам йўқ эди.” Агарчи Трамп оммавий афкор босими остида ўз қароридан орқага чекинган бўлсада, аммо ноқонуний муҳожирларнинг барчаларига истисносиз суд идораларининг муносибат қилишларига тегишли бўлган “муҳожирларга нисбатан бадбинлик” сиёсати ҳали кучгадир деб эълон қилган. Трамп ўзининг охирги ижроия дастурини содир этишидан кейин Америкада муҳожирлар мавзўсига тегишли бўлган барча қонун ва қарорлар билан қарши бир талабида маҳкамада муҳокама этмасдан ёки жиноий иш қузғатмасдан ноқонуний муҳожирларни тезликда мамлакатдан ҳайдаб чиқаришни талаб қилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари идорасининг наттоқи Равина Шамсадоний бу ҳақда шундай деди: “Вашингтон муҳожирлар, айниқса болалар ва оилаларни ўзига қамраб оладиган инсонлар ҳуқуқларини назарга олиши керак. Ноқонуний муҳожират қилиш жиноят содир этиш унвонида талқин этмаслиги лозим ва бундай шахслар билан жиноят содир этган жинояткор сифатида муносибат қилмаслик керак.”
Муҳожирлар баробарида ўтган ҳафта давомида Трампнинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари ва чиқарган қарорлари ҳаммадан олдин шуни кўрсатадики, Америка Қўшма Штатлари президенти инсон ҳуқуқларининг мафҳуми ёки инсоний мувозанатни риоят этишга ишонмайди. Ҳақиқатан ҳам муҳожирлар билан қупол муносибат қилиш, уларга нисбатан жазо бериш сайъ-ҳаракатларини ижро этиш, муҳожир болаларни ўз оилаларидан ажратиб олиш, муҳожирларни қамоқларда сақлаш ва уларни қонуний ва инсоний ҳуқуқлардан маҳрум этиш Америка давлатида инсон ҳуқуқларини кенг кўламда поймол этилишидан далолат беради. Бу сайъ-ҳаракатлар шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, Трамп ўзини жаҳонда инсон ҳуқуқларини ҳимоят этувчи ва эркинликка иддао қилувчи мамлакатнинг президенти этиб кўрсатади.
Муҳожирлар билан ноинсоний муносибат қилиш ва уларни қаттиқ режим қамоқхоналарига жўнатиш ҳамда Америкадаги номуносиб шароит яна бир маротаба шуни кўрсатадики, ушбу мамлакат расмийлари учун инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш ва эркинликни муҳофазат этиш фақат дахолат этувчи ўз сиёсий мақсадларини амалда татбиқ этиш учун бир шиордир халос. Уларнинг ўзлари инсон ҳуқуқларини поймол этувчилар ҳисобланишади.