Эътирозчилар АҚШ сенати биносини ўраб олишди
(last modified Fri, 29 Jun 2018 12:41:47 GMT )
июн 29, 2018 17:41 Asia/Tashkent
  • Эътирозчилар АҚШ сенати биносини ўраб олишди
    Эътирозчилар АҚШ сенати биносини ўраб олишди

Американинг юзлаб ижтимоий фаолллари пайшанба куни АҚШ президенти Доналд Трампнинг  ноқонуний мигрантлар бўйича "Нол тақатлик" сиёсатларини танқид қилишга қаратилган шиорлар билан, Америка сенатининг биносини ўраб олишди. 

Меҳр агентлиги тарқатган хабарга кўра, аксариятини аёллар ташкил этган ушбу эътирозчилар Вашингтонда АҚШ сенатининг Ҳарт биносининг атрофини эгаллаб олишди ва Трампнинг сиёсатларига қарши шиорларни айтишди. 

Эътирозчиларнинг ушбу ҳаракатларидан бироз вақт ўтиб, Америка полицияси чора кўришга ўтди ва 575 нафар намойишчиларни қўлга олишди. 

Америка давлати ғайриқонуний муҳожирларга нисбатан нол тоқатлик деб аталган сиёсатни қабул қилиб, инсон ҳуқуқларини ошкора поймол этди.

Ушбу сиёсат доирасида, ўтган ҳафталар давомида икки минг нафар гўдак ва ёш болалар ўз ота-оналаридан ажратиб қўйилди ҳамда Америка ва Мексика чегарасидаги лагерларда қамоққа ташланди.