Қрим масаласи АҚШ ва Россия президентларининг келгуси учрашувларига салбий таъсир ўтказияпти
Оқ уй яна бир бор ўзининг олдинги позициясини такрорлаб, Американинг Россия томонидан Қримни қўшиб олишга қаратилган ҳаракатларини расмий тан олмаслигини маълум қилди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "АҚШ ва Россия президентларининг келгуси учрашувларида Қрим масаласининг салбий таъсир ўтказиши”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Оқ уй яна бир бор ўзининг олдинги позициясини такрорлаб, Американинг Россия томонидан Қримни қўшиб олишга қаратилган ҳаракатларини расмий тан олмаслигини маълум қилди. Оқ уй матбуот котиби Ҳоган Гидлей бу ҳақда шундай айтдики, биз Россиянинг Қримни аннексия қилишини расман эътироф этмаймиз. Доналд Трамп 29 июн куни Америка Қримни Россиянинг бир қисми деб ҳисоблайдими ёки йўқми деган саволга жавобан кўрамиз деб айтди. Айрим таҳлилчилар Трампнинг ушбу ёншашувидан кейин шундай баёнотлар беришдики, АҚШ президенти Қримни Россиянинг бир қисми сифатида расман тан олиши мумкин. Шунга қарамай, Америка қўшма штатларининг Қрим вазияти ҳақида расмий ва янги позицияси, Вашингтоннинг мазкур иш бўйича олдинги позицияда турганлигини таъкидлайди. Ушбу ўзгаришлар Россия ва Америка етакчиларининг келгусида бўладиган учрашувларини эътиборга олинса, Москва ва Вашингтон муносабатларининг яхшиланишида умидсизликлар келтириб чиқарди. Кўрилган чора-тадбирларга мувофиқ, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 16 июл куни Финландия пойтахти Ҳелсинки шаҳрида бир-бирлари билан учрашув ўтказишади.
Москва нуқтаи назари билан, Қрим масаласи ёпилган бўлиб, ҳеч қандай сабабларга кўра бу ҳақда музокара ўтказилмайди. Владимир Путин Россия қандай шароитларда Қримни Украинага қайтаради деган саволга жавобан шундай айтдики, бу хусусда ҳеч қандай шартлар мавжуд эмас. Русларнинг Доналд Трампнинг президент этиб сайланиши билан Вашингтон ва Москва ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши ҳақидаги дастлабки тасаввурларига хилоф тарзда, ҳозирги вазият кўзланган вазият жараёнига буткул тескари кетмоқда. Гувоҳлар шуни кўрсатмоқдаки, Трамп давлати Москвага қарши босимларни янада кучайтиришда АҚШ конгресси билан ҳамфикр ва бир хил ёндашувда эканлигини очиқ-ойдин намоён этмоқда. Қрим ярим оролининг Россияга қўшиб олиниши ва Москванинг Украина шарқидаги бўҳронли вазиятга аралашуви ҳамда энг муҳим масала ҳисобланмиш Москванинг АҚШ президенти сайловида кибер ҳужум қилиб, аралашгани сингари масалалар, Американинг Россияга қарши 2014 йилдан ҳозирга қадар санкция жорий этишига баҳона бўлди.
Америка қўшма штатларининг Россияга қарши бирёқламали ва янги санкциялари, Катсо қонуни доирасида, 2016 йилда АҚШ президенти сайловида Москванинг аралашишга доир ролини баҳона қилиб қабул қилинди ва ижрога татбиқ этилди. Москвага қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши ҳам ушбу доирада амалга ошди. Россиялик сисий таҳлилчи Алексей Мухиннинг фикрича,. Москвага қарши янги санкцияларнинг киритилиш ҳам ушбу доирада амалга ошди. Россиялик сис Америкада Россияга қарши янги санкцияларни ишлаб чиққан лойиҳачилар катта хатога қўл уришди. Россия ва Ғарб ўртасидаги юзага келган сўнги кескинликлар, Россияга қарши санкцияларни янада кучайтириш учун Америкага қўл келди ва янада кўпроқ баҳона топилишига туртки берди. Шу билан бирга, Доналд Трамп айни пайтда прагматик сиёсатчи ва олдинги тадбиркор сифатида, эндиликда европалик ширкатлар билан кўплаб масалаларда ихтилоф қилмоқда. Натижада эса, Ғарб дунёсида яккаланиб қолди.
Трамп ушбу ҳатти-ҳаракатлари билан ўзига янги саҳифа очишга интилмоқда. Трампнинг шу каби ёншадувлари эндиликда, келишмовчиликларни ва ихтилофларни ечимини топиш мақсадида Путин билан музокара ўтказишга олиб келди. Шунга қарамай, икки тараф ўртасидаги ихтилофлар кўлами ва хилма-хиллиги ҳанузгача жиддий бўлиб қолмоқда. Ушбу муаммоларнинг ҳал этилиши учун ҳатто бироз бўлсада ишонч қолмаган. Вашингтоннинг Москва билан ихтилофлари, сиёсий, хавфсизлик, ҳарбий, иқтисодий ва тижорий ҳамда энергетика соҳаларини қамраб олади. Шулардан келиб чиқиб, Трамп ва Путиннг келгусидаги учрашувларида ва музокараларида ижобий натижалар қўлга киритилиши ҳақида ҳеч қандай умид қолмади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.