Абубакр Бағдодийнинг ӯғли ӯлдирилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i36067-Абубакр_Бағдодийнинг_ӯғли_ӯлдирилди
ИШИД террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Боғдодийнинг ўғли йўқ қилинган
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
июл 06, 2018 11:12 Asia/Tashkent
  • Абубакр Бағдодий
    Абубакр Бағдодий

ИШИД террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Боғдодийнинг ўғли йўқ қилинган

Ҳудайфа ал-Бадри гуруҳнинг 30 нафар дала қўмондонлари билан бирга ҳалок бўлган.

Жорий йил 2 июль куни Суриянинг Хомс провинциясида олиб борилган ҳарбий амалиётлар натижасида ИШИД террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Боғдодийнинг ўғли йўқ қилинган. Маълумотларга кўра, Россия Космик ҳаво кучлари амалга оширган амалиёт натижасида ИШИД етакчисининг ўғли Ҳудайфа ал-Бадри гуруҳнинг 30 нафар дала қўмондонлари билан бирга ҳалок бўлган.

 Россия Мудофаа вазирлиги бу маълумотни ҳозирча изоҳламаган.