Хитой савдо вазирлиги АҚШнинг бож таърифларига муносабат билдирди
Американи Дунё иқтисодий тарихида тижорат жангининг энг катта бошловчиси сифатида кескин қоралади ва ушбу мамлакатнинг сиёсатчиларини мазкур қилмишлари учун танқид қилди
Хитой савдо вазирлиги ўз баёнотида Американи Дунё иқтисодий тарихида тижорат жангининг энг катта бошловчиси сифатида кескин қоралади ва ушбу мамлакатнинг сиёсатчиларини мазкур қилмишлари учун танқид қилди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хитой савдо вазирлиги кеча жума кунги баёнотида Америка томонидан Хитойнинг импорт товарларига ва маҳсулотларига 34 миллиард
долларлик бож таърифларининг жорий этилишини жаҳон савдосидаги урушнинг бошланиши деб атади ва ушбу уруш кўламининг янада кенгайиши Вашингтон учун катта зарар бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
Шунингдек, Хитой савдо вазирлигининг баёнотида келишича, Хитой ушбу масалани жаҳон савдо ташилоти билан зудлик билан ечимини топишга ҳаракат қилади ва бошқа мамлакатлардан ҳам Америкага қарши ва унинг бирёқламалик сиёсатларига қарши биргаликда кураш олиб бориш сўралган.