Эрдўғаннинг инаугурация маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади
(last modified Sun, 08 Jul 2018 12:29:49 GMT )
июл 08, 2018 17:29 Asia/Tashkent
  • Эрдўғаннинг инаугурация маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация Анқара шаҳрида Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Туркия Республикаси президенти лавозимига киришиш маросимида иштирок этади.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Инаугурация маросими 9 июль куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни бўлиб ўтган президент ва парламент сайловларида Эрдўған 52,59 фоиз овоз билан ғолиб бўлган, унинг Адолат ва тараққиёт партияси 41,56 фоиз овоз олганди.

 

 

Ёрлиқ