июл 11, 2018 18:51 Asia/Tashkent
  • Исломобод шаҳрида Эрон, Россия, Хитой ва Покистон хавфсизлик хизматлари бошлиқларининг йиғилиши бўлиб ўтди
    Исломобод шаҳрида Эрон, Россия, Хитой ва Покистон хавфсизлик хизматлари бошлиқларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Сергей Ивановнинг маълум қилишича, ушбу йиғилишда ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқ ва Суриядан Афғонистонга ўтишига тўсқинлик қилиш ва қўшни мамлакатлар учун таҳдиднинг юзага келишини олдини олиш мақсадида муҳим қадамлар ташлаш ҳақида келишиб олинди. 

Россиянинг хавфсизлик хизмати матбуот идораси раиси сешанба куни, Эрон, Россия, Хитой ва Покистоннинг хавфсизлик хизматлари етакчиларининг Исломобод шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистонда қудратли бўлишига қарши курашиш учун мувофиқлашув мақсади билан йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сергей Ивановнинг маълум қилишича, ушбу йиғилишда ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқ ва Суриядан Афғонистонга ўтишига тўсқинлик қилиш ва қўшни мамлакатлар учун таҳдиднинг юзага келишини олдини олиш мақсадида муҳим қадамлар ташлаш ҳақида келишиб олинди. 

Шунингдек, мазкур йиғилишда иштирок этувчилар Афғонистондаги зиддият ва низоларни ҳал этиш учун саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш мақсадида минтақадаги қудратларнинг кўпроқ ҳамкорлик қилишлари аҳамияти таъкидланди. 

Ушбу йиғилиш Америка қўшма штатлари ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг Афғонистонга кутилмаган сафаридан кейин ўтказилди. 

Ёрлиқ