Хитой ва Тожикистон сув экспорт қилиш бўйича келишиб олди
(last modified Wed, 11 Jul 2018 14:29:32 GMT )
июл 11, 2018 19:29 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Тожикистон сув экспорт қилиш бўйича келишиб олди
    Хитой ва Тожикистон сув экспорт қилиш бўйича келишиб олди

Тожикистон ва Хитойнинг иқтисодий расмийлари Тожикистоннинг Бадахшон вилоятидаги Сарез кўлидан сувни экспорт қилиш бўйича келишиб олишди. 

Форс ахборот агентлигининг бугун чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, ушбу келишув Тожикистоннинг Ориён банки ва Хитой компанияси ўртасида амалга ошган. 

Ушбу хабарга биноан, Тожикистон ва Хитой келишувига мувофиқ, томонлар ушбу кўлда Марказий Осиё ва бошқа мамлакатларга сувни экспорт қилиш учун корхона қуришади. 

Экспертларнинг фикрича, Сарез кўли жойлашган минтақада кучли ва қаттиқроқ ер қимирлагудек бўлса, ушбу тўғон бузилиб кетади.

Натижада эса, 50 метрдан 200 метргача баландликдаги йирик кўламдаги сув тошқини Тожикистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг шаҳару-қишлоқларини ювиб кетади. 

Бунинг оқибатида 6 миллион нафар инсонлар ҳалок бўлиши мумкин. Айтиш мумкинки, ушбу сув тўғонида фалокат юз беришидан келиб чиқадиган хавф-хатарларни ўрганиб чиқиш ва мазкур хатарларни олдини олишга доир бир неча маротаба халқаро конференциялар ўтказилди.   

Ёрлиқ