Эрдўған Сионистик режимни ирқчи ва фашист деб атади
(last modified Wed, 25 Jul 2018 13:32:25 GMT )
июл 25, 2018 18:32 Asia/Tashkent
  • Эрдўған Сионистик режимни ирқчи ва фашист деб атади
    Эрдўған Сионистик режимни ирқчи ва фашист деб атади

Туркия президентининг матбуот котибига кўра, ирқчи Сионистик режим бош вазири Туркия президентига инсон ҳуқуқлари ҳақида дарс бериш мавқеига эга эмас. 

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Иброҳим Калин Бинямин Нетаняҳунинг Ражаб Тоййиб Эрдўғонга қарши баёнотига муносабат билдириб шундай ёздики, Нетаняҳу эҳтимол адолат ва сулҳнинг ҳақиқий маносини билмаслиги мумкин, аммо жаҳон сўнги пайтларда юз бераётган ҳодисалардан хабардор. 

Аввалроқ, Эрдўған Сионистик режимни ирқчи деб атаган эди. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроил парламенти Кнессет томонидан қабул қилинган Сионистик режимнинг миллий туси ҳақидаги қонунини танқид остига олди.

«Исроилнинг янги қонуни фаластинликларни сиқувга олишга ва буни келгусида ҳам давом эттиришга чақиради», – деди Туркия етакчиси.

Бундан ташқари, Эрдўған бу қонуннинг қабул қилиниши «Исроилнинг энг сионист, фашист ва ирқчи эканлигини кўрсатади». деб айтди. 

Сионистик режимнинг яҳудийча туси ҳақидаги қонун 19 июль куни Кнессет томонидан қабул қилинди. Унда «Сионистик режим яҳудий халқининг ўз диний, маданий ва тарихий ҳуқуқини белгилайдиган мамлакат эканлиги» айтилади. 

Ҳужжатда шунингдек, Қуддус Исроилнинг «ягона ва бўлинмас» пойтахти, иврит тили мамлакат тили экани қайд этилиб, яҳудийларнинг Исроилга келиб жойлашиш ҳуқуқлари қонуний асосда белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, унда «Сионистик режим яҳудий аҳоли масканларининг ривожланишига миллий манфаат сифатида қараши ва буни рағбатлантириш, олға суриш ва амалга ошириш учун чоралар кўриши» айтилган.