Сочи шаҳрида Остона-Сурия музокарасининг ўнинчи босқичи бошланди
-
Сочи шаҳрида Остона-Сурия музокарасининг ўнинчи босқичи бошланди
Ушбу музокаралар, Россия Федерацияси президентининг Сурия ишлари бўйича махсус намояндаси Александр Лаврентев, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Варшинин ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг Сурия ишлари бўйича махсус вакили Стефан Дей Мистуроларнинг учрашувлари билан бошланди.
Россиянинг Сочи шаҳрида Остона-Сурия музокарасининг ўнинчи босқичи бошланди.
Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россиянинг сочи шаҳридаги Остона-Сурия музокарасининг ўнинчи босқичи душанба куни Сурия сулҳи хомийлари бўлмиш Эрон, Россия ва Туркия етакчилигида ўз ишини бошлади.
Ушбу музокаралар, Россия Федерацияси президентининг Сурия ишлари бўйича махсус намояндаси Александр Лаврентев, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Варшинин ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг Сурия ишлари бўйича махсус вакили Стефан Дей Мистуроларнинг учрашувлари билан бошланди.
Кун тартибига асосан, Сочи музокараларининг биринчи куни экспертларнинг маслаҳатлашувлари билан ўтказилади.
Сочи учрашувининг умумий йиғилиши эртага сешанба куни ўтказилади ва унда Эрон, Россия ва Туркия делегациялари иштирок этади.
Эронлик делегациянинг бошчилигини Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича катта ёрдамчиси Ҳусайн Жоберий Ансорий ўз зиммасига олган.