Қозоғистон ва Россия ўта оғир ракета яратишни режалаштирган
(last modified Wed, 01 Aug 2018 12:03:24 GMT )
август 01, 2018 17:03 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Россия ўта оғир ракета яратишни режалаштирган
    Қозоғистон ва Россия ўта оғир ракета яратишни режалаштирган

Қозоғистон Республикаси Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги Аэрокосмик қўмитасидан маълум қилишларича, Қозоғистон космик агентлиги Россия билан биргаликда ўта оғир ракетани ишлаб чиқишда иштирок этади.

Бу ҳақда РИА «Новости» «Казкосмос»га асосан хабар бермоқда. Қайд этилишича, ракета бўйича қўшма иш Бойқўнғир космодромидаги ҳамкорлик концепциясида назарда тутилган. «Келгусидаги ҳамкорликнинг тасдиқланган концепциясига мувофиқ.

Қозоғистон ва Россиянинг биргаликдаги космик лойиҳалари асосий истиқболли йўналишлари сифатида ўта оғир синфдаги космик ракета комплексини яратиш белгиланган», - дейилади Казкосмос хабарида.

Шунингдек, Қозоғистонда Россия билан кичик сунъий йўлдошларни учириш учун ўта енгил ракета ва Бойқўнғирда ракета техникаси эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришни жойлаштириш борасида биргаликда ишлаш режалаштирилган.

Ёрлиқ