БМТ: Ғазо сектори аҳолисининг шароити ўта қийин аҳволда
(last modified Wed, 01 Aug 2018 14:15:44 GMT )
август 01, 2018 19:15 Asia/Tashkent
  • БМТ: Ғазо сектори аҳолисининг шароити ўта қийин аҳволда
    БМТ: Ғазо сектори аҳолисининг шароити ўта қийин аҳволда

Ғазо секторидаги икки миллион фаластинликлар учун фавқулодда ҳолат бўйича ёқилғини таъминлашга ажратилган бюджет мамблағлари тугаш арафасида турибди

Бирлашган миллатлар ташкилоти Ғазо секторида ёқилғини таъминлаш учун бюджет тақчиллиги фаластинликларнинг саломатлигига таҳдид қилиши ҳақида огоҳлантирди. 

Син Хува ахборот агентлигининг хабар қилишича, Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича идораси сешанба куни тарқатган ҳисоботида шундай маълум қилдики, Ғазо секторидаги икки миллион фаластинликлар учун фавқулодда ҳолат бўйича ёқилғини таъминлашга ажратилган бюджет мамблағлари тугаш арафасида турибди. 

БМТ матбуот котибига кўра, Ғазо секторига электр энергиясини етказиш учун 4-5 миллион доллар маблағ керак бўлади. Унинг қўшимча қилишича, Ғазо минтақасидаги шифохоналарда электр энергияси таъминлаш учун фавқулодда ҳолат учун ёқилғининг йўқлиги ва ушбу касалхоналардаги икки мингдан кўпроқ беморлар учун асосий хизматларнинг тақдим этилмаслиги салбий таъсир ўтказмоқда. 

Сионистик режим Америка қўшма штатларининг ҳимояси остида Ғазо секторини қамалга олди ва Фаластинга зарурий ёрдамларни жўнатишнинг имконияти тўсилди.