АҚШ президенти яна Шимолий Корея раҳбари билан учрашмоқчи
(last modified Fri, 03 Aug 2018 12:06:03 GMT )
август 03, 2018 17:06 Asia/Tashkent
  • АҚШ президенти яна  Шимолий Корея раҳбари билан учрашмоқчи

Дональд Трамп пайшанба куни Ким Чен Ин билан қайтадан учрашиши бобида хабар берди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Инга Корея урушида ҳалок бўлган америкалик ҳарбийлар ҳокининг топширилиши муносабати билан миннатдорлик билдирди ва у билан янги учрашувни "сабрсизлик" билан кутаётганлигини айтди.

Чоршанба куни Корея яриморолида ҳалок бўлган америкалик ҳарбийларнинг ҳоклари АҚШнинг Перл-Харбор – Хикам ҳарбий базасига олиб келинди.  

Шу муносабат билан базада АҚШ қуролли кучлари ҳарбийлари, Гавайи штати раҳбарияти, дипломатик корпуслар вакиллари, фахрийлар ва Корея уруши вақтида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари иштирокида маросим бўлиб ўтди.

Ҳарбийлар ҳоклари солинган контейнерлар экспертиза ўтказиш ва уларнинг шахсларини аниқлаш учун АҚШ мудофаа вазирлиги лабораториясига топширилади.   

Пентагоннинг маълумотига кўра, Корея урушида 36,6 минг америкалик ҳалок бўлган, улар орасида тахминан 7,7 минг киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади.

АҚШ президенти ва Шимолий Корея раҳбари  биринчи бор 12 июнь куни Сингапурда учрашишган.

Ёрлиқ