Афғонистонда НАТО ташкилотининг яна 3 ҳарбийси ўлдирилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i36767-Афғонистонда_НАТО_ташкилотининг_яна_3_ҳарбийси_ўлдирилди
Афғонистон ҳудудларида НАТОга тегишли ҳарбий колоннага уюштирилган ҳужумда бу ташкилотнинг 3 ҳарбийси ҳалок бўлди.
(last modified 2018-08-22T17:56:17+00:00 )
август 05, 2018 18:02 Asia/Tashkent
  • НАТО ташкилоти
    НАТО ташкилоти

Афғонистон ҳудудларида НАТОга тегишли ҳарбий колоннага уюштирилган ҳужумда бу ташкилотнинг 3 ҳарбийси ҳалок бўлди.

Ассошейтед-пресс тарқатган хабарига кўра, бугун АҚШ армияси тарқатган баёнотида Афғонистоннинг Парвон вилояти маркази Чорикор шаҳрининг Халолзай минтақасида НАТО ҳарбий кучлари карвонига уюштирилган ҳужум оқибатида бу ташкилотнинг 3 ҳарбийсини ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Бу ҳужумда АҚшнинг яна бир ҳарбийси ва икки нафар афғон кучлари жароҳат олишган.

Толибон гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олгани айтилади.

Аммо Толибон гуруҳи наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид  Паврон вилояти маркази Чорикор минтақасида амалга оширилган бу ҳужумда АҚШнинг 8 нафар ҳарбийларига зарар етказилган деб эълон қилди.