август 05, 2018 19:00 Asia/Tashkent
  • Эрдўған
    Эрдўған

Туркия президенти Анқара давлатини АҚШнинг барча таҳдидлари ва босимлари қаршисида таслим бўлмайдиганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясинини хабар қилишича, кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарада бу мамлакатнинг Адолат ва тараққиёт ҳоким партияси аъзолари тўламида сўзлаган нутқида Туркия  давлати АҚШ ичкарисидаги сиёсатларнинг ижрочисига айланмоқчи эмас, шунингдек ҳеч қачон ҳам бошқа мамлакталар дастурларига пайравлик қилмайди ва бошқа мамлакталарга қарам ҳам эмас деб таъкидлади.

Эрдўған ўз сўзларида  АҚШ давлати Туркияга қарши душманона сиёсатлар олиб бормоқда, аммо Анқара давлати АҚШ босимлари қаршисида тура олиб ўз йўлини давом эттиради деб аниқлик киритди.

Туркия президенти нутқининг бошқа қисмида  Европа давлатлари позицияларини танқид қилар экан дедики, бу мамлакатлардан айрими Туркияга қарши нотўғри, душманона ва ирқчиликка асосланган сиёсатлар олиб боришмоқда. Европа давлатлари бундай сиёсатларини ўзгартириб ўз позициясини қайта кўриб чиқишлари керак деб таъкидлади.

Эрдўған шунингдек  Анқара давлати  барча мамлакатлар билан алоқаларини яхшилашга ҳаракат қилади ва ҳардоим  дипломатия ва музокора йўлини танлайди деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ