Дунё ҳамжамияти Американинг Эронга қарши санкцияларига қарши
(last modified Sat, 11 Aug 2018 12:32:54 GMT )
август 11, 2018 17:32 Asia/Tashkent
  • Дунё ҳамжамияти Американинг Эронга қарши санкцияларига қарши
    Дунё ҳамжамияти Американинг Эронга қарши санкцияларига қарши

Халқаро ҳамжамият Американинг Эронга қарши санкцияларига қарши бўлиб, Теҳрон билан иқтисодий алоқаларни давом эттиришни истайди

Хитой давлатига қарашли рўзноманинг ёзишича, халқаро ҳамжамият Американинг Эронга қарши санкцияларига қарши бўлиб, Теҳрон билан иқтисодий алоқаларни давом эттиришни истайди. 

Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Глобал Таймз рўзномаси шунба куни шундай қайд этдики, Америка қўшма штатлари президенти доналд Трамп ядровий келишувни поймол этиш сабабли ва Эронга қарши санкцияларни яна узайтириш, минтақада беқарорлик келтириб чиқаришга туртки беради. 

Ушбу рўзноманинг таъкидлашича, ҳатто Европа мамлакатлари ва Америка билан яқин алоқада бўлганлар ҳам ядровий келишувнинг бузилишини ва Эронга қарши санкцияларнинг давом эттишини қабул қилмайди. 

Шунингдек, ушбу хабарга биноан, Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳам жаҳон мамлакатларидан Американинг санкцияларига эътибор қилишмаслигини ва ядровий келишувни сақлаб қолишларини сўради.