Трамп ва Макрон Эрон мавзуси бўйича телефон орқали мулоқот ўтказишди
(last modified Sat, 11 Aug 2018 12:53:19 GMT )
август 11, 2018 17:53 Asia/Tashkent
  • Трамп ва Макрон Эрон мавзуси бўйича телефон орқали мулоқот ўтказишди
    Трамп ва Макрон Эрон мавзуси бўйича телефон орқали мулоқот ўтказишди

Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп Франция президенти Эммануэл Макрон билан жума куни Эрон масаласи бўйича телефонда суҳбатлашди. 

Америка ва Франция президентлари ўзларининг телефон орқали қилган мулоқотларида турли масалалар ҳақида хусусан Эрон ва Ўрта Шарқ мавзуси хусусида суҳбат ўтказишди. 

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп Франция президенти Эммануэл Макрон билан жума куни Эрон масаласи бўйича телефонда суҳбатлашди. 

Трамп бугун шунба кунги ўзининг твиттер саҳифасида Эронга ишора қилмасдан Макрон билан хавфсизлик ва тижорат ҳақида суҳбатлашгани тўғрисида хабар берди. 

Аммо, Оқ уй ўз баёнотида маълум қилишича, америка ва Франция мамлакатларининг етакчилари савдо ва хавфсизлик бўйича шунингдек, Эрон мавзуси ва Ўрта Шарқ вазияти ҳақида суҳбат қилган. 

АҚШ ва Франция президентлари Доналд Трампнинг Эрон ядровий келишуви доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"дан чиқиб кетиши ортидан ва Эронга қарши санкцияларни қайта жорий этиши бўйича ўзаро ихтилофлари бор. 

Трампнинг таҳдидлари ортидан, Франциянинг Эрондаги ширкатлари жумладан Тутал, Пежу ва Рено ўзларининг Эрондаги сармоя киритишларини тўхтатишди.