август 12, 2018 09:49 Asia/Tashkent
  • Шойгу Германияни Россия билан куч орқали гаплашишдан огоҳлантирди
    Шойгу Германияни Россия билан куч орқали гаплашишдан огоҳлантирди

Россия меъёрдагидек ҳамкорликка тайёр, аммо унга нисбатан куч нуқтаи назаридан муносабатларга эмас. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу "Россия 24" телеканали эфирида ана шундай фикр билдирди.

У Германия мудофаа муассасаси раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг Москва билан "куч томонлама" мулоқот қилиш кераклиги ҳақидаги сўзларига ана шундай изоҳ берди.

Шойгу тарихни эсга олишга чақирди.

"Германиянинг бизнинг мамлакатимизда қилган ишларидан кейин, менимча, бу мавзуда яна 200 йил сўз очмаслик керак эди", - деди у.

"Куч нуқтаи назаридан гаплашишга келсак, яна ўша гап – тарихга қайтинг. Агар тарихни ўқимасангиз – Россия билан куч томонлама гаплашиш қанақа бўлишини боболарингиздан сўранг. Улар айтиб беришса керак", - деди Шойгу. 

Аввалроқ, апрелда Урсула фон дер Ляйен Россияга қарши санкцияларни сақлаб қолиш зарурлигини гапирганди. У шунингдек, "Москва билан мулоқот вақтида бирлик ва куч позициясини эгаллашга тайёр туришимиз даркор" деганди.

Ёрлиқ