Эрдўғон: Туркия АҚШнинг иқтисодий санкцияларига таслим бўлмайди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон душанба куни ўз чиқишида, Американинг Туркияга қарши ҳужумкор сиёсатлари ушбу мамлакатнинг миллий ўзлигига ҳамла қилиш сингари қабул қилинади деб айтди
Туркия президентига кўра, Анқара давлати Американинг иқтисодий босимларига таслим бўлмайди.
Форс ахборот агентлигининг Йини Шафақ рўзномасига таяниб хабар қилишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон душанба куни ўз чиқишида, Американинг Туркияга қарши ҳужумкор сиёсатлари ушбу мамлакатнинг миллий ўзлигига ҳамла қилиш сингари қабул қилинади деб айтди.
Эрдўғоннинг маълум қилишича, Туркия АҚШнинг ҳар қандай санкцияларига ва босимларига қарши тура оладиган имкониятга ва қудратга эгадир. Американинг Туркияга қарши санкцияларни жорий этишдан кўзланган мақсади, Туркия халқини тиз чўктиришдир.
Аммо, бу миллат Оқ уйнинг ёмон ниятли режасига асло таслим бўлмайди ва валюта қийматини пасайтириш учун бор куч имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилишади.
Америкалик пастор Эндрю Брансон терроризмга ёрдам бериш айблови билан Туркияда уй қамоғида ушлаб турилибди. Шундан келиб чиқиб, АҚШ Туркиянинг юқори мартабали расмийларига санкциялар киритди.