Халқаро амнистия ташкилоти: роҳингиялик мусулмонларни оммавий қирғин этганларни жазоланмагани янги шармандаликдир
(last modified Sun, 26 Aug 2018 14:10:12 GMT )
август 26, 2018 19:10 Asia/Tashkent
  • роҳингиялик мусулмонлар
    роҳингиялик мусулмонлар

Халқаро амнистия ташкилоти Мянма давлат армияси илгаригидек Роҳингия мусулмонларига қарши жиноятлар содир этишга давом бермоқда ва бу жиноятлар омилларини ҳозиргача жазоланмагани халқаро ҳамамиятликнинг шармандалиги ҳисобланади деб эълон қилди.

Аннашра сайтининг хабар қилишича, кеча Лондондаги Халқаро амнистия ташкилотининг бўҳронга қарши аксиламаллар идораси раиси Тирана Ҳасан роҳингиялик мусулмонларга қарши Мянма армияси содир этган жиноятлар йиллиги муносабатида чиқарган баёнотда  роҳингиялик мусулмонларга нисбатан Мянма қуролли кучлари содир этгган жиноятларнинг биринчи йиллиги шу ҳолдадирки инсониятга зид ушбу жиноятлар омилларини жазолашда халқаро ҳамжамиятнинг мағлубияти туфайли бу жиноятларни таркорланмасликига ҳеч қандай кафолат қолмаган деб таъкидлади.

Халқаро амнистия ташкилотининг бу масъули дедики илгаригидек минглаб роҳингиялик аёллар, болалар ва эркаклар Мянма армиясининг ҳужумлари боис ўз яшаш жайларини тарк этиб Бангладешдаги лагерларда яшашмоқда.

Халқаро амнистия ташкилотининг бўҳронга қарши аксиламал идораса раиси ўз сўзларида бу жиноятлар омилларини эркинликка юрганларига қадар  қочқинларни ўз уй- манзилларига қайтаришга қаратилган ҳар қандай лойиҳа ва идея кулгули назарга ташланади деб изоҳлади.