август 27, 2018 17:51 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳужумларида Афғонистон хавфсизлик кучлари орқага чекинди
    Толибон ҳужумларида Афғонистон хавфсизлик кучлари орқага чекинди

Фарёб вилоятида маҳаллий расмийлар шундай маълум қилишдики, Афғон хавфсизлик кучлари Фарёб вилоятига олиб борадиган ал-Мор-Қисор магистрал йўлида жойлашган иккита база ва йигирма саккизта хавфсизлик назорат пункитини ташлаб чиқиб кетишган.

Афғонистон шимолида Толибон ҳаракати ҳужумларининг шиддатли тус олиши ортидан, Фарёб вилоятининг маҳаллий расмийлари хавфсизлик кучларининг орқага чекинганлари ҳақида хабар берди. 

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Фарёб вилоятида маҳаллий расмийлар шундай маълум қилишдики, Афғон хавфсизлик кучлари Фарёб вилоятига олиб борадиган ал-Мор-Қисор магистрал йўлида жойлашган иккита база ва 28 та хавфсизлик назорат пункитини ташлаб чиқиб кетишган. 

Фарёб вилояти кенгашининг ўринбосари Сабғатуллоҳ Сийлоб ҳам Фарёб вилоятида хавфсизлик кучларининг орқага чекинишларини тасдиқлади. 

Афғонистон армиясининг қўшма штаб бошлиғининг ўринбосари генерал Абдулҳамид ҳам шундай айтдики, ушбу орқага чекинишлар афғон хавфсизлик кучлари талафотларини олдини олиш мақсадида амалга ошган.   

Ёрлиқ